Йил охиригача барча вилоятларда «Ақлли шаҳар» тизими жорий этилади

Президент Мирзиёев барча вилоят марказлари ва пойтахт туманларида йил якунигача «Ақлли шаҳар» тизимини ишга туширишни топширди.

Йил охиригача барча вилоятларда «Ақлли шаҳар» тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари вилоят марказлари ҳамда Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларига йил якунигача «Ақлли шаҳар» тизимини тўлиқ жорий этиш вазифасини топширди.

Қайд этилишича, ушбу тизим шаҳар бошқарувида самарадорликни ошириш ва фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган. «Ақлли шаҳар» концепцияси доирасида ҳар бир ҳудудда замонавий ситуацион марказлар ташкил этилади. Улар орқали электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, транспорт, йўл, ободонлаштириш ва чиқинди хўжалиги тизимлари ягона рақамли платформага уланади.

Бундай интеграция орқали барча хизматлар ўртасида маълумот алмашинуви таъминланиб, аҳоли мурожаатларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ва тезкор ечимлар қабул қилиш имкони яратилади.

Президент йиғилишда Урганч шаҳрида бу тизимнинг амалда ишлаётганини мисол сифатида келтирди. Урганчдаги ситуацион марказда турли коммунал хизматлар ва бошқарув органлари ягона тизимда фаолият юритмоқда. Натижада, автоматлаштирилган бошқарув орқали йилига 16 миллиард сўм иқтисод қилинмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳам соҳаларда сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Бу технология орқали мамлакатда рақамли бошқарув самарадорлигини ошириш кўзда тутилмоқда.

Россия - Украина уруши

Сунъий интеллект

AI технологияларининг ўсиши ва хавфлари.

Teglar

Sevaraxon Odiljonova

Sevaraxon OdiljonovaMaqolalar soni: 620

Barchasi

Mavzuga oid